Жамият
Техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнлари илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартирилади.
Жумладан, деканатларни талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлашади.
Хориждаги каби «Регистратор офиси» ташкил қилинади.
Шунингдек, 36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан техника университети бўлади.
Ректорлар хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорлик қилишда шошма-шошарлик қилмасдан, уларнинг йўналишларига тўғри келадиганларини ўрганади, таҳлил қилади ва шундан сўнг улар билан ҳамкорлик қилади.
Йиғилишда ҳар бир олийгоҳ Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган ҳамкор давлатларнинг нуфузли техника университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши зарурлиги айтилди.
Бундан ташқари, энди «тармоқ – корхона – олийгоҳ» занжири асосида ҳар бир олийгоҳга саноат ҳамкори белгилаб берилиши ҳам таъкидланди.
Бунда барча муҳандислик олийгоҳлари ҳамкор корхоналарида кафедралар очади ва дуал таълимни йўлга қўяди.
Корхоналар кафедраларни жиҳозлаш, ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришга ҳар йили маблағ ажратади.
Талабаларнинг амалиёти ва битирув курсдаги таълими ҳам тўлиқ ҳамкор корхоналарда ташкил қилинади.
Шу билан бирга, вазирлик ва корхоналар тизимида 32 та тармоқ кенгашлари ташкил қилинади. Улар олийгоҳлар билан техника соҳаларидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилайди ва буюртмачи бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ