Ҳар бир ўзбекистонлик йил давомида дори воситалари учун қанча сарфлаган?

Сақлаш
21:39 / 20.06.2024 205 0

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

 

Маълум бўлишича, республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд.

 

Маълумот учун, харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади.

 

Жумладан, тақдим этилган илк маълумотда жорий йилнинг 5 ойлик ҳисоботи таҳлил қилинган.

 

Унга кўра, мазкур давр оралиғида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), Самарқанд (986,9 млрд сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 млрд сўм) қайд этилган.

 

Айнан пойтахтда катта сумма сарфланганининг боиси, йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлигидадир.

 

Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар Жиззах (201,3 млрд сўм), Навоий (191,6 млрд сўм) ва Сирдарё (170 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган.

 

Қуйида 5 ой давомида ҳудуд жиҳатидан ҳар бир кишининг дори воситаларига сарфлаган суммаси келтирилган:

Тошкент шаҳрида – 750 минг сўм;

Бухоро вилоятида – 277 минг сўм;

Самарқанд вилоятида – 245,1 минг сўм.

 

Январь май ойларида аҳоли жон бошига нисбатан камроқ харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Қашқадарё вилоятида – 120 минг сўм;

Қорақалпоғистон Республикасида – 118 минг сўм;

Сурхондарё вилоятида – 114 минг сўм.

 

 

Таъкидланишича, дори воситаларининг катта қисми қуйидаги касалликларни даволаш мақсадида сотиб олинган:

1. юрак-қон томир касалликлари;

2. инфекцион касалликлар;

3. оғриқ қолдирувчи восита;

4. асаб тизими касалликлари;

5. ошқозон-ичак касалликлари;

6. нафас олиш йўллари касалликлари;

7. таянч-ҳаракат тизими;

8. томоқ-бурун касалликлари;

9. жигар касалликлари.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//