Жамият
Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг номида бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб, ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда бузиб келгани маълум бўлди. Яъни, у белгиланган тезлик меъёрини ошириб ҳаракатланган.
Натижада М.А. 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан (ҳуқуқбузарнинг аёли) жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган.
Бундан ташқари, қарздорлик тўланмагани сабабли Lacetti русумли автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Якунда куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирган ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиққан.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ