Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилади:
◻️ маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган Раис бошчилик қилади;
◻️ Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмас;
◻️ кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этади.
Қонун лойиҳасида «Кенгаш сўрови», «Кенгаш текшируви» каби янги институтлар ҳам киритилмоқда.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Конституцияда халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги мустаҳкамланган.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ