ОТМга энг кўп ҳужжат топширилаётган ҳудудлар қайси?

Сақлаш
16:43 / 20.06.2024 183 0

2024 йил 19 июнь 18:00 ҳолатига кўра, олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 365 439 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

 

Статистикага кўра, Тошкент шаҳри энг кўп ҳужжат топширилаётган ҳудуд бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари турибди.

 

Қуйида ҳудудлар бўйича ҳужжат топширувчиларнинг сони келтирилган:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси -- 16 902 нафар;

👉 Андижон вилояти -- 29 015 нафар;

👉 Бухоро вилояти -- 21 721 нафар;

👉 Фарғона вилояти -- 33 613 нафар;

👉 Сўх тумани -- 730 нафар;

👉 Жиззах вилояти -- 13 670 нафар;

👉 Наманган вилояти -- 17 758 нафар;

👉 Навоий вилояти -- 22 612 нафар;

👉 Қашқадарё вилояти -- 35 933 нафар;

👉 Самарқанд вилояти -- 38 735 нафар;

👉 Сирдарё вилояти -- 12 699 нафар;

👉 Сурхондарё вилояти(Термиз шаҳри) -- 14 716 нафар;

👉 Сурхондарё вилояти(Денов тумани) -- 6 962 нафар;

👉 Тошкент шаҳри -- 65 947 нафар;

👉 Хоразм вилояти -- 26 611 нафар.

 

Абитуриентларнинг 174 539 нафари эркаклар бўлса, 190 900 нафари аёллардир.

 

Шунингдек, жами топширувчиларнинг 202 742 нафари жорий йил битирувчилари, 162 697 нафар эса олдинги йилда битирганлар ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//