Жамият
Эртага, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Бу ҳақида компания расман маълум қилди.
Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.
Телеграм бот ҳамда УзАвтосавдо иловаси орқали эса навбатни кузатиш ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотларни билиб олиш мумкин.
Компания, шунингдек, харид учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши, акс ҳолда шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилишини таъкидлайди.
Бундан ташқари, UzAuto Motors шартнома тузишда 3-шахсларни аралаштирмасликни сўраган.
«Фурсатдан фойдаланиб, UzAuto Motors автоихлосмандлардан автомобилларни сотиб олиш учун бошқа ресурслардан фойдаланиб шартнома тузмасликни ҳамда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни қатъий сўрайди. Savdo.uzavtosanoat.uz онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон мавжуд эмас. UzAuto Motors шахсий маълумотлар учинчи шахсларга топширилганда ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ