“Маънавият умумий ишимиз, маърифат асосий мақсадимиз” – Отабек Ҳасанов

Сақлаш
23:47 / 19.06.2024 254 0

2024 йилнинг 19 июнь куни Наманганда “Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш” мавзуида ўқув семинари ўтказилди. Семинар Республика маънавият ва маърифат маркази, Маҳаллалар уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

 

Ўқув-семинарлари Уйчи туманидаги 56 та маҳаллада ўтказилди. Мақсад маҳалладаги Маърифат тарғиботчиларини аниқ методика, қўлланмалар асосида тайёрлашга қаратилди.

 

 

Таълим тадбирига ҳоким Шавкат Абдураззаков ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов томонидан старт берилиб,  “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг янги вакилларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

“Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш масаласига алоҳида урғу берган эди. Шундан келиб чиқиб, “маҳалла еттилиги”га қўшимча равишда ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида “Маърифат” тарғиботчилари фаолиятини жорий этиш ва бу борада Наманган тажрибасини яратиш ишлари бошлаб юборилди” – деб ёзади Отабек Ҳасанов.

 

 

Семинарда давлат ва жамоат ташкилотларидан вакиллар, олимлар, зиёлилар, турли ҳудудларда фаолият юритувчи соҳа мутасаддилари, вилоят фаоллари, Уйчи туманидан тарғиботчиликка тавсия этилган номзодлар ва кенг жамоатчиликнинг бошқа фаоллари иштирок этди. Қатнашчилар маҳалла, маънавият ва маърифат биргаликда қандай ишлаши, Ҳожилар билан биргаликда тарғибот тадбирларини олиб бориш механизмлари ҳақида ўзаро фикр алмашди.

 

 

Маънавият умумий ишимиз, маърифат асосий мақсадимиз. Ҳар иккисини янги босқичга кўтариб, миллат бирлиги йўлида бирлашишгина самарали ечимдир. Бугун бу мақсадда ўтказилган анжуман айнан маҳалла, маънавият ва маърифатнинг биргаликдаги ҳаракатига айланди. Қувонарлиси энди бу бирликка Ҳаж зиёратини адо этган ҳожиларимизнинг ҳам қўшилаётганидир”, – дейди Ҳасанов бугунги тадбирни изоҳларкан. – Маънавият аввало, оиладан, маърифат эса маҳалладан бошланади. Агар биз тарбия, қадриятлар қадрини ошириш, анъаналарни давомий сақлашни мақсад қилсак, албатта, маҳалла тарғибот жойимизга, хонадонлар – асосий ишимиз, ҳар бир фарзанд келажаги – мақсадимизга айланиши шарт.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//