Жамият
Макка шаҳрига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун борган қарийб 550 нафар зиёратчи вафот этди, дея хабар Франc-Пресс агентлиги (AFP).
Маълум бўлишича, вафот этганларнинг катта қисми (камида 323 нафари) мисрлик. Шунингдек, 60 нафар қурбон Иордания фуқароси.
Хабарга кўра, ҳалок бўлганларнинг 144 нафари индонезиялик, 35 нафари тунислик, 11 нафари эронлик ва 3 нафари сенегаллик. Марҳумларнинг яқинлари ижтимоий тармоқларда кўпчилик иссиқ уриши оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган.
Жазирамадан ташқари, тиқилинчда вафот этганлар ҳам бор.
Вафот этганларнинг ортиб кетишига расмийлар мамлакатга ноқонуний кириб келганларнинг сони кўплигини сабаб қилиб келтирган. Жумладан, келувчиларнинг норасмий сони ортиб кетиши натижасида зиёратчилар лагерларида тартибсизлик кузатилган. Оқибатда, қутқарувчилар аҳволи оғирлашганларнинг ҳаммасига ҳам ёрдам беришга улгурмаган.
Таъкидланишича, зиёратчилар узоқ вақт сув ва овқатсиз қолиб кетган. Кондиционерлар ишламаслиги туфайли кўплар иссиқда жон берган.
Маълумот ўрнида, иқлим ўзгариши оқибатида Саудия Арабистонида диний маросимлар ўтказиладиган ҳудудларда ҳарорат ҳар ўн йилда цельсий бўйича 0,4 даражага кўтарилмоқда.
Мамлакат Миллий метеорология маркази маълумотларига кўра, 17 июнь куни Маккадаги Масжид ул-Ҳарамда ҳаво ҳарорати +51,8 даражага етган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ