Жамият
Мутахассислар бош оғриғининг қаерда бошланишига қараб унинг сабабларини билиш мумкинлигини таъкидлайди.
Жумладан:
▪️ Чакка қисмида оғриқ – қон босимининг кескин ўзгариши, организмга токсинлар тушганда ёки юқумли касаллик юққанда пайдо бўлади;
▪️ Энса, ёки бошнинг орқа қисмида оғриқ – юқори қон босими, остеохондроз, спондилёз, бўйин мушакларининг толиқишидан келиб чиқади;
▪️ Пешона ёки бошни олд қисмида оғриқ – пешона бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши, мия ички босимининг ошиши, менингит, пневмония, безгак, тиф туфайли юзага келади. Бундай оғриқ кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур;
▪️ Кўз атрофида оғриқ – мигрень, вегетатив-қон томир дистонияси, кўз касалликлари сабаб келиб чиқади.
Шунингдек, мутахассислар мунтазам тарзда бўлиб турадиган бош оғриғидан огоҳлантиради. Улар бу сурункали касалликдан сигнал бўлиши мумкинлигини айтади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ