Жамият
Миллий тикланиш демократик партияси раиси Алишер Қодиров Оталар кунини миллий тарзда оммалаштиришни таклиф қилди.
Унинг нафақат оилада, бутун жамиятда эркакни, яъни амалдаги ёки бўлажак оталар оҳорини тўкиб, номини оёқости қилиб юборилаётгани бўйича ўз фикрини билдирган.
«Боғча ва мактабни эркак тарбиячи ва ўқитувчилар ташлаб кетганига анча бўлди. Сўнгги йилларда эркаклар оиладан ҳам сиқиб чиқарилаётгандек…», дейди у.
Миллий тикланиш демократик партияси раиси эркакларни тарбиялашда аёлларнинг ўзини тутиши ҳақида ҳам қуйидагича фикр юритади:
«Миллат тақдири қуриладиган бу масканлар рад этилаётган оталикнинг аччиқ мевалари – асабий аёлларнинг эътирозлари билан бўғилмаяптими? Нега оналар, тарбиячи ва ўқитувчи аёллар бу қадар асабий?
Турли миллатларда қадриятлар турлича бўлади, бизники ҳам ўзимизга хос. Минг йиллар шаклланган қадриятларимизда эркак ва аёл муносабатларидаги мувозанатни аёл фаровонлигининг асосий душмани деб кўрсатаётганлар, аллақачон оила ва оталикни янчиб ташлаб бўлган маданиятлар тарғиботчиларига ташлаб қўймаяпмизми?
Аҳмоқ ҳамма миллатда топилади, иккита зўравон, тарбиясизни бош саҳнага чиқариб, ўзбек эркаклари ҳаммаси зўравон, аёлини хор қилади деган қарашларни ёшларимизга сингдирилишини оқибати нима бўлади?»
Қодиров, шунингдек, бугун оилаларнинг бузилишига эркакнинг асоссиз айбланиши сабаб бўлаётганини таъкидлайди. У «миллий оила маданиятимиз, оталарни рад этаётган, эркак-аёл муносабатларида инқирозга тушиб қолган маданиятлар таъсирида қолиб кетаётгандек» кўриниши ҳақида ёзади.
«Бизни қадриятларимиз аёлларининг қомати ва ҳадсизлиги эмас, оилапарварлиги, ҳаё ва маърифати билан фахрланган. Ота, эркак — жамият шаъни шавкатини(нг) ҳимоячиси! Мукаррам ва ҳикматли оналар бу ҳимоячиларни тарбияловчилардир!» дейди Қодиров.
Миллий тикланиш демократик партияси раиси, шу билан бирга, «сайлов дастурида фарзанд кўрган аёлларга тарбия тренингларида иштирок этиш шарти билан 3 йилгача ҳақ тўланадиган оналик таътили бериш таклифи устида иш олиб борилаётганини» ҳам маълум қилган.
«Агар оналар шавкатли фарзандлар учун ҳаловатидан кечмаса, отасини танимайдиган фарзандлар нафақат онаси, балки бутун жамиятни нафсига қурбон қилади.
Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур.
Оила муносабатларимиз жиддий тадқиқ қилиниши керак, бу миллий тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган муҳим хулосаларга олиб келади», дея ўз фикрини баён қилади партия раиси.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ