Энди коррупция ҳақида хабар берган шахсга 8,5 млн сўмгача мукофот берилади

Сақлаш
16:35 / 19.06.2024 213 0

Тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатган шахслар мукофотланади.

 

Бунда пул мукофотлари коррупция жиноятининг аҳамиятига қараб фарқланади.

 

Жумладан:

▪️ коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг 3 баравари миқдорида(1 млн 20 минг сўм);

▪️ пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) бўлса:

➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида(1 млн 700 минг сўм);

 унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 7 баравари миқдорида(2 млн 380 минг сўм);

➖ оғир жиноят учун — БҲМнинг 10 баравари миқдорида(3 млн 400 минг сўм);

➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида(5 млн 100 минг сўм).

 

▪️ пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача (10 млн 300 минг сўмдан 34 млн сўмгача) бўлса:

➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 10 баравари миқдорида(3 млн 400 минг сўм);

➖ унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида(5 млн 100 минг сўм);

 оғир жиноят учун — БҲМнинг 20 баравари миқдорида(6 млн 800 минг сўм);

➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 25 баравари миқдорида(8 млн 500 минг сўм).

 

▪️ пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 100 бараваридан (34 млн сўм) кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

➖ анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида(5 млн 100 минг сўм);

➖ кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида(3 млн 400 минг сўм).

 

▪️ қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун БҲМнинг 5 баравари(1 млн 700 минг сўм), икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида бир вақтда хабар берганлиги учун эса — БҲМнинг 7 баравари(2 млн 380 минг сўм) миқдорида.

 

Жиноят ҳақида хабар берган шахс Коррупцияга қарши курашувчи орган махсус комиссиянинг қарори асосида 1 иш куни ичида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирланади.

 

Бир марталик пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 10 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

 

Эсдалик совғаси эса қонун ҳужжатларига мувофиқ совға қилинадиган буюм харид қилингандан сўнг 5 иш куни ичида топширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//