Жамият
Вазирлар Маҳкамаси Қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаси директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинади.
Мазкур курслар Абдулла Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида ташкил этилади.
Бунда менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.
Вакант лавозимларга номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
Шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб эса менежерлик сертификатига эга мактаб раҳбар ходимларига устама тўланади.
Жумладан:
◻️ мактаб директорларига – 50 фоиз;
◻️ мактаб директори ўринбосарларига – 30 фоиз.
Маълумот ўрнида, ушбу қарор билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам тасдиқланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ