Жамият
Жорий йилнинг 30 майдан 7 июнга қадар 36 853 нафар талабгор хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали онлайн қабул қилинган.
Шундан 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган. Бу ҳақида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.
Энг кўп ариза Қашқадарё (4 368 та), Фарғона (3 982 та), Самарқанд (3 876 та), Қорақалпоғистон Республикаси (3 876 та) ҳиссасига тўғри келган.
Туман ёки шаҳар кесимида эса Нукус шаҳри (859 та), Олтиариқ (581 та), Қўшкўпир (481 та), Ғузор (429 та) ва Қарши (413 та) туманларидан келиб тушган аризаларнинг сони кўпроқ.
Маълум бўлишича, 8-10 июнь кунлари туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан аризалар Низом талаблари асосида кўриб чиқилиб, хулосалар берилган.
Шунингдек, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан талабгор хотин-қизларга тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида буйруқлар расмийлаштирилган.
Энг кўп тавсия нома олган хотин-қизларнинг вилоят ва ҳудуд бўйича тақсимоти:
▪️ Фарғона вилояти – 2 120та;
▪️ Самарқанд вилояти – 2 014 та;
▪️ Қашқадарё вилояти – 1 848та;
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси – 1 623 та;
▪️ Андижон вилояти – 1 592 та.
Туман ва шаҳар бўйича:
◻️ Қўшработ тумани – 270 та;
◻️ Қува тумани – 262 та;
◻️ Риштон тумани – 259 та;
◻️ Ургут тумани – 255 та;
◻️ Поп тумани – 239 та;
◻️ Амударё тумани – 236 та;
◻️ Қамаши тумани – 213 та;
◻️ Ғузор тумани – 213 та;
◻️ Жалақудуқ тумани – 212 та;
◻️ Шеробод тумани – 212 та.
Маълумот ўрнида, берилган тавсияномаларни xotin-qizlar.uz электрон платформасидан топиш мумкин.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ