Спорт
Тошкент аэропортида маҳаллий спортчилар Гиннес рекордини ўрнатди.
Хабарга кўра, 15 май куни Тошкент халқаро аэропортида олти нафар ўзбекистонлик спортчи 13 500 тонна бўлган самолётни 46,7 сонияда 100 метр масофага тортиб борган.
Маълумот учун, бу йўналиш бўйича олдинги рекорд 60 сония бўлган.
Рекорднинг янгиланиши Гиннес рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси хоним гувоҳлигида бажарилган.
.jpg)
Мазкур натижа билан ўзбекистонлик спортчилар Гиннес рекордлар китобига киритилган.
Қайд этилишича, рекорд биринчи уринишдаёқ ўрнатилган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ