Асосан қайси давлат фуқаролари Ўзбекистонда даволанишни танламоқда?

Сақлаш
22:18 / 13.06.2024 211 0

2024 йилнинг январь апрель ойларида жами 32,5 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

 

Буни ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, кўрсаткич 9,8 минг нафарга ёки 43,2 % га ошганини кўриш мумкин.

 

Маълумот ўрнида, Тожикистон Республикасидан келувчи беморлар даволаниш мақсадида келган хорижликлар орасида кўпчиликни ташкил этади.

 

Қуйида январь апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида тақсимланиши келтирилган:

◻️ Тожикистон — 24 018 нафар;

◻️ Қозоғистон — 4 001 нафар;

◻️ Қирғиз Республикаси — 3 546 нафар;

◻️ Россия — 532 нафар;

◻️ Туркманистон — 300 нафар;

◻️ Туркия — 17 нафар;

◻️ Афғонистон — 15 нафар;

◻️ Молдова — 5 нафар;

◻️ Украина — 5 нафар;

◻️ Беларусь — 3 нафар;

◻️ Бошқа давлатлар — 19 нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//