Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Сақлаш
21:24 / 13.06.2024 227 0

Хайдаров Бахтиёр Халимович ва Таджиев Санжар Шуҳратович Тошкент шаҳар ҳокимининг янги ўринбосарлари бўлди.

 

Жумладан, Хайдаров Бахтиёр Халимович молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

 

Бахтиёр Хайдаров 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавриат, 2012 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.

 

Хайдаров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Таджиев Санжар Шуҳратович Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

 

 

Санжар Таджиев 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003- йилда Тошкент давлат Шарқшунослик институтини бакалавриат, 2006 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.

 

У шу кунга қадар «The Mob» МЧЖ да бош директор лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//