Жамият
Олий Мажлис депутатлари янги чақириққа сайланадиган депутатлар фаолиятини қатъий назоратга олувчи қонун ташаббуси билан чиқишган. Бу ҳақида Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев хабар берди.
Маълум бўлишича, депутат ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (масалан, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда унинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилади.
Шунингдек, энди тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида узрли сабабларсиз бир календарь йил давомида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни иштирок этмаса, депутатнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
Бундан ташқари, депутат мажлисларда узрли сабабларсиз қатнашмаса, ҳар бир иштирок этилмаган ҳолат бўйича бир кунлик иш ҳақи унинг розилигисиз ушлаб қолинади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ