Жамият
Келажакда Россияга меҳнат муҳожирлари оқими камаяди. Бу маълумотни Ташқи меҳнат агентлиги бўлим бошлиғи Алишер Рўзиев тасдиқлаган.
Рўзиев ҳозирда Ўзбекистонда қурилиш индустрияси жадал ривожланаётгани, айрим объектлардаги иш ҳақи Россия Федерациясидаги иш ҳақи билан рақобатлаша олишини таъкидлаган.
Расмийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги баъзи йирик қурилиш объектларида бугунги кунда қурувчилар ойига 500-600 доллар атрофида маош олмоқда.
«Шундай экан, энди бундай иш ҳақи учун Россия Федерациясига бориш фойдали эмас», дея қўшимча қилган у.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Россияда 1 миллион атрофида ўзбекистонлик ишчи меҳнат қилмоқда. Мазкур рақамлар 2018 йил билан солиштирилганда, Россияга ишлаш учун борувчиларнинг сони 4 баробарга камайганлигини кўриш мумкин.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77593
Жамият
56644
Жамият
55844
Жамият
50907
Жамият
//
Изоҳ йўқ