1 июлдан баъзи йўловчи поездларнинг чипта нархлари кўтарилади

Сақлаш
20:28 / 12.06.2024 252 0

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2024 йилнинг 1 июль санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини маълум қилди.

 

Мисол тариқасида, 12, 4-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши ҳозирги нархлари:

▪️ эконом — 150 600 сўм;

▪️ бизнес — 218 244 сўм.

 

1 июлдан кейин:

▪️ эконом — 178 250 сўм;

▪️ бизнес — 262 805 сўм.

 

Чипта нархларининг ошишига «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ қуйидагича изоҳ берган:

«Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда».

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//