2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун маъқулланди

Сақлаш
22:13 / 15.12.2021 929 0

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни муҳокама этилди. 

Қонун билан 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг прогнозлари ҳамда 2023 – 2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.

 

Қонунда солиқ сиёсатига муҳим ўзгаришлар киритилган. Бунда ялпи ички маҳсулотда салмоқли улушга эга ишлаб чиқариш соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш назарда тутилган.

 

Жумладан, 2022 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари 6,0 фоизни, шу жумладан, саноатда 7,0 фоизни, қурилиш соҳасида 8,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда.

 

2022 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 254,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 30,3 фоизи даражасида прогноз қилинмоқда. Давлат бюджети даромадлари 199,5 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида белгиланмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 трлн сўм, харажатлари эса 58,7 трлн сўм миқдорида режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳам йўналтирилади. Жумладан, Қонунда очиқ бюджет, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 1 трлн 553 млрд сўм миқдорида маблағ назарда тутилган.

 

Сенат аъзолари томонидан мазкур Қонун маъқулланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//