Спорт
Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон терма жамоасида энг қиммат футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳисобланади.
«ЦСКА» ярим ҳимоячиси бу борада «Рома» клуби ҳужумчиси бўлган Элдор Шомуродовни ҳам ортда қолдирган.
Ҳозирда унинг нархи 6 млн евро.
Файзуллаев ойлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай дейди:
«Шартнома бўйича бизда ойлик маошимни айтишим мумкин эмас. Ойлик харажатларимга ўртача 4-5 минг доллар сарфлайман. Москвада яшаш қимматроқ. Ойлигимнинг асосий қисмини оиламга бераман. Озроғини ўзимга олиб қоламан».
Шу тарзда 21 ёшли ўзбек футболчиси ўзининг ҳозирда олаётган ойлигини очиқламаган.
Бироқ Файзуллаев «Пахтакор»да қанча маош олганини айтган.
«Пахтакорда 12 ярим миллион, шу атрофда ойлик олганман. Ўша вақти 17-18 ёшда эдим», деган у.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77662
Жамият
56686
Жамият
55903
Жамият
50956
Жамият
//
Изоҳ йўқ