Тунги хизмат вақти фуқароларга куч ишлатган ИИБ ходими ишдан олинди

Сақлаш
00:02 / 12.06.2024 222 0

Фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган ходим ишдан бўшатилди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, мазкур ходим фуқароларга куч ишлатиб, уларнинг ҳуқуқига зид равишда ҳаракат қилган.

 

«Биринчи буйруқ бажарилади, кейин муҳокама қилинади», деган у куч ишлатиш вақтида.

 

Маълум бўлишича, воқеа 9 май куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган.

 

Ўша куни жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори С.Эшонқулов соат 22:00 ларда Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганлигини кўриб қолади.

 

Шундан сўнг ходим уларни 6-сон ИИБга олиб бориб, содир этилган хатти-ҳаракатларини расмийлаштирмоқчи бўлади. Ана шу жараёнда профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келади.

 

Жараёнда профилактика инспектори икки нафар фуқароларга нисбатан (улардан бири аёл) амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатади.

 

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғининг ахборотига кўра, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Якунда профилактика инспектори С.Эшонқулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//