Жамият
2024 йилнинг январь май ойларида ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан 69 нафар шахс судлангани айтилди.
Маълум бўлишича, уларнинг 52 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 17 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, шартли ва озодликни чеклаш) тайинланган.
Хабарга кўра, судланганларнинг 53 нафари аёл бўлса, 16 нафари эркак.
Мазкур шахслар иштирокидаги одам савдоси билан 86 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 63 нафарини аёллар ҳамда 14 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил этади.
Маълумот ўрнида, 2023 йил давомида одам савдоси билан 126 нафар шахс суд қилинган.
Уларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 42 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (шартли ва озодликни чеклаш) тайинланган.
Ушбу судланганларнинг 111 нафари аёл, 15 нафари эса эркак.
Ўтган йили ушбу судланувчилар томонидан 242 нафар шахс жабрланган бўлиб, улардан 151 нафарини аёллар ҳамда 24 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил этган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77593
Жамият
56644
Жамият
55844
Жамият
50907
Жамият
//
Изоҳ йўқ