«Зиёлилар энг олдинги сафга чиқиши шарт» – Отабек Ҳасанов

Сақлаш
16:44 / 11.06.2024 214 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Отабек Ҳасанов шахсий телеграм каналида маълум қилди.

 

«Қайта ва қайта барчамиз замоннинг тезкорлиги, шиддати ва шу билан бирга, хавфлари ҳақида айтмоқдамиз. Бундай таҳликалар ичида барчани уйғоқ фикрлари, эзгу қарашлари ортидан эргаштирувчилар ҳам миллат ойдинлари бўлиши керак» – дейди Отабек Ҳасанов.

 

Учрашувда соҳага оид ҳаракатлар ва уларнинг натижасини янги босқичга олиб чиқиш режалари бўйича суҳбат ўтказилди.

 

 

Режаларнинг натижаси ўлароқ, Марказ фаолиятини янгилаш мақсадида замонавий тарғибот лабораторияси ва студиялар ташкил қилинмоқда. Ундан самарали фойдаланишда эса зиёлилар фаоллиги талаб этилади.

 

 

Бу ҳақда Ҳасанов шундай дейди:

 

«Бугун жамиятда ёшларни тарбиялаш, уларнинг Ватан тараққиёти йўлида дахлдорлик билан яшаши, умуминсоний фазилатларини ривожлантирмоқчи бўлсак, зиёлилар, албатта, энг олдинги сафга чиқиши шарт».

 

 

Учрашув давомида «Маърифат» тарғиботчилар жамиятига яна янги аъзолар қабул қилинди. Аъзолар сафининг ортиши, бевосита фаолиятнинг янги босқичга олиб чиқишида кўмак беради.

 

 

Аввалроқ, Отабек Ҳасанов олимлар, зиёлилардан иборат экспертлар гуруҳи билан кўришгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//