Жамият
Президент «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Байрам санаси якшанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади.
18 июнь – сешанба куни ҳам барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ