Жамият
Куникеча Адиблар хиёбонида «Илҳом» мукофоти республика танловининг 2024 йилги совриндорлари тақдирланди.
Жумладан, танловда 1-ўринни олган Тошкент давлат юридик университетининг 4-босқич талабаси Шохзоджон Отамуродовга Дамас автомобилининг калити топширилди.
Шунингдек, қолган 2- ва 3-ўринларни эгаллаган талабалар ҳам пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Булар:
◻️ 2-ўрин – Бухоро давлат университети таянч докторанти Рухсора Имомова – 30 млн сўм;
◻️ 3-ўрин – Чирчиқ давлат педагогика университети 4-босқич талабаси Дилдора Ёрбулова – 15 млн сўм.
Бундан ташқари, «Илҳом» мукофотининг рағбатлантирувчи мукофотлари билан ҳам бир қатор талаба ёшлар тақдирланди.
Маълумот ўрнида, «Илҳом» мукофоти танлови ҳукумат қарори билан шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилади.
Мукофот учун танловни юқори савияда ўтказишга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вазирлиги масъул ҳисобланади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77372
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ