Жамият
«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга субсидия ажратилади.
Бундай турдаги хотин-қизларнинг бошламоқчи бўлган фаолиятида асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 млн сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 млн сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган.
«Аёллар дафтари» жамғармаси орқали асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш мақсадида субсидия ажратиладиган ҳолларда, ариза берувчи Васийлик кенгаши раиси номига (аризада фуқаро ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, тахминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши лозим) тақдим этади.
Ариза берувчининг қолган барча маълумотлари ахборот тизими орқали инсон омилисиз аниқлаб олинади.
Васийлик кенгаши томонидан фуқаронинг мурожаати 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўрганиб чиқилади ҳамда ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Аризани кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки унда камчиликлар мавжудлиги ёхуд ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, мурожаат қилувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади.
Ариза берувчига ажратилган субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан самарали фойдаланилаётганлиги, уларнинг техник ҳолати созлиги кафолат муддати давомида сектор штаби котиби томонидан ўрганилади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ