Жамият
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.
Йиғилишда айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани танқид қилинди.
Маълум бўлишича, жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган.
Шу мақсад билан йиғилишда янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлиги бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совитишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани айтилди. Шу муносабат билан мутасаддиларга маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш, шунингдек, мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди.
Хабарда айтилишича, куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёнида 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ