БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Сақлаш
21:00 / 15.12.2021 866 0

Термиз орқали БМТнинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Бугун, 15 декабрь куни БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг гуманитар юки ортилган иккита махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.

 

Инсонпарварлик ёрдами  БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Сурхондарё вилоятидаги “Termez Cargo Centre”да Ўзбекистон ҳукумати кўмагида ташкил этилган гуманитар марказидан юкланиб, қўшни давлатга юборилди.

 

Замонавий терминал Ўзбекистон – Афғонистон чегарасидан икки километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерда юкларни сақлаш ва қўшни мамлакатга жўнатиш учун етарли шароит яратилган.

 

Афғонистонга юборилган дастлабки қирқ тоннага яқин гуманитар юк ошхона анжомлари, пластмасса қоплама ва бошқа зарур ҳаётий нарсалардан иборат.

 

Қайд этилишича, гуманитар ёрдам юклари жорий йил октябрь-ноябрь ойларида ҳаво ва қуруқлик орқали Термизга етказилиб, "Termez Cargo Centre" терминалида сақланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//