Жамият
Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган 24 ёшли ТерДУ талабаси криптоактивлар айланмасидаги қонунчиликни бузишда айбланиб, 10 суткага қамалди.
Маълум бўлишича, у Телеграм мессенжери орқали ноткоин йиғиб, уни сотган.
Суд иши ҳужжатига кўра, 1 июнь куни Тошкент шаҳри ИИББ котибияти томонидан рўйхатга олинган ариза юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилган. Жараёнда фуқаро И.Н.га тегишли телефон ва пластик картадан криптоактивларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланилгани маълум бўлган.
«Суд мажлисида йигит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, криптоактивни Телеграмъда йиғгани, ноткоин криптоактивини 800 минг сўмга сотганини билдирди. Ўз навбатида, у бунинг ноқонуний эканини билмагани, оилада ягона боқувчи эканини айтиб, суддан енгиллик баришни сўради», дейилади хабарда.
Якунда суд ҳукми билан йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155−4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинланган.
Бундан ташқари, судланувчига тегишли Галахй А30 телефони ҳамда банк пластик картаси тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ