Жамият
2024/2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади.
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
◻️ 1-босқич – 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида;
◻️ 2-босқич – 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.
Қуйидаги суратда кўрсатилган туман(шаҳар)ларда 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади:
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
Маълумот ўрнида, «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ