Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекати яқинида тутун чиқаётгани тасвирланган видеолар тарқалмоқда. Шунингдек, видеоларда ёнғин чиққани хабар қилинмоқда.
Маълум бўлишича, ҳодиса билан метрополитен тизими ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.
«Юзага келган ушбу ёнғиннинг метрополитен тизимига боғлиқлик ҳолати мавжуд эмаслигини, шу билан биргаликда, «Космонавтлар» бекатидаги барча қурилмалар нормал ҳолатда ишлаётганини маълум қиламиз», дейилади «Тошкент метрополитени» ДУК хабарида.
ФВВнинг ахборотига кўра, 10 июнь куни соат 08:10 да Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасига яқин ҳудуддаги ер ости туннелида электр симларида туташиш юз берган.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб борган ва воқеа жойи соат 09:08 да қуршаб олиниб, ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
«Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган», дейилади ФВВ ахборотида.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ