Жамият
Шу йилнинг июль ойида Андижон вилояти Хонобод шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Дунё садолари» фестивалига жаҳон эстрадаси юлдузларидан Араш ва Инна таклиф этилгани маълум бўлди.
Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади.
Бундан ташқари, ўзбек эстрадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.
Бундан олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган рўйхатга биноан қуйидаги юлдузлар Андижонга келиши айтилган эди:
• PSY;
• Modern Talking;
• Ашер;
• Питбулл;
• Инна;
• Камелиа;
• Seeya;
• Эра Истрефи;
• Сеан Паул;
• Эминем;
• 50 Cэнт;
• Таркан;
• Nancy;
• Мустафа Сандал;
• Араш;
• Шоҳрух Хон.
Бироқ, Андижон вилояти ҳокимининг матбуот котиби бу «рўйхат, келишув маблағлари, марҳум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас»лигини айтди.
«Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум», дейилади ҳокимлик хабарида.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ