Жамият
«Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури тасдиқланди.
Мазкур дастур миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Президент Қарорига кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024–2027 йилларга мўлжалланган «Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури («Тирик тарих») тасдиқланди.
Мазкур дастур орқали ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ҳамда ҳаққоний кўрсатиб бериш мақсад қилинган.
Шу билан биргам қарорга биноан қуйидагилар тузилди:
◻️ Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия;
◻️ Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш.
Шунингдек, «Тирик тарих» дастури доирасида:
▪️ фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни тайёрлаш бўйича танлов ташкил этилади ва энг яхши кинолойиҳалар танлаб олинади;
▪️ кинолойиҳаларга мувофиқ фильмлар ишлаб чиқариш учун тақдимот шаклидаги танловлар (питчинг) асосида кинокомпаниялар аниқланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ