Жамият
Бугун, 7 июнь куни Президент пойтахтнинг Яккасарой туманида очилган янги сув спорти саройини кўздан кечирди.
(1).jpg)
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли мазкур мажмуа сув спорти ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қурилган.
50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳга эга катта залда халқаро миқёсдаги мусобақалар, терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш шароитлар яратилган.

Шунингдек, болалар ҳам бу ердаги баландликдан сакраш ва кичик ҳавзаларда сув спортини ўрганишади.
Хабарга кўра, мажмуада ёшлар, меҳнат жамоалари ва фахрийлар саломатликларини мустаҳкамлаши мумкин. У бир вақтнинг ўзида 100 нафар, бир кунда мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга.
(1).jpg)
Иккинчи қаватда маъмурият ва мураббийлар хонаси, конференция зали, тренажёр хонаси ҳамда спорт шарҳловчилари учун махсус хоналар жойлашган.
Мажмуа негизида Сув спорти мактаби ташкил этилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ