Жамият
Хусусий олийгоҳ талабаларининг 17 млн сўмгача бўлган тўлов-контракт пуллари тўлаб берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарорига кўра, қуйидаги тоифадаги ёшларнинг ўқиш пуллари давлат томонидан тўланади:
◻️ Темир дафтарга киритилган оила фарзанди;
◻️ Аёллар дафтарига киритилган аёллар фарзанди;
◻️ Ижтимоий ҳимоя ягона реестри АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
◻️ Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;
◻️ Оила аъзоларининг камида биттаси И гуруҳ ёки ҳар иккиси ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминлаган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
◻️ Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
◻️ Оиласи кам таъминланган талаба.
Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзида фаолият олиб бораётган давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида:
➖ бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида;
➖ магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган талабларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми тўлаб берилади.
Бунда ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида бўлади. Сумма миқдори эса тўлов-контрактининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари(17 млн сўм)дан ошмаган миқдорда бўлади.
Маълумот ўрнида, тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш қуйидагилар тоифаларга амал қилмайди:
▪️ иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик;
▪️ қўшма таълим дастурлари;
▪️ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар учун.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ