Жамият
Холиқов Баҳодир Алиқулович Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори этиб тайинланди. Тайинлов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан амалга оширилган.
Холиқов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Бош вазири котибиятининг Давлат тилини ривожлантириш департаментида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Холиқов Баҳодир 2011 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Шунингдек, Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент ҳисобланади.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети катта илмий ходими, Ўзбекистон миллий университети ўқитувчиси, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, университет Кенгаши котиби, декан ўринбосари, кафедра мудири, проректор лавозимларида ишлаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ