Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудларда соҳага оид ўрганишлар олиб бормоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – ҳудудлардаги маънавий-маърифий ишларнинг жорий ҳолати ва режаларини ўрганишдан иборат.
2024 йилнинг май ойида Марказ ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтди. Ҳудуддаги илк учрашув Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат Университетида, соҳага масъул вакиллар билан мулоқотдан бошланди. Унда 100 та мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, 60 та Мактабгача таълим муассасаларининг методистлари, 10 нафар проректор, 70 нафар маҳалла етакчилари, 40 нафар вазирлик ва идораларнинг маънавий соҳага масъул ходимлари иштирок этди.
«Марказнинг янгиланаётган фаолияти бевосита зиёлилар минбарини яратиш билан боғлиқ. Бунинг учун фаолиятимизнинг аниқ методик йўналишларини белгилаб олишимиз зарур. Кучларимизни бирлаштириш, изчил, мактабгача таълимдан то олий таълимгача узлуксиз олиб боришимиз шарт», – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов.
Марказ ишчи гуруҳи шунингдек, Қорақалпоқ давлат университетининг фаол ёшлари, улар учун яратилган имкониятлар ва таълим-тарбия жараёнлари билан ҳам танишди.
Отабек Ҳасанов ёшлар билан мулоқот ҳамиша қизиқ ва фойдали бўлишини айтиб, фикрини шундай изоҳлайди:
«Бунинг иккита сабаби бор: биринчидан, биз бугун тарғиботни анъанавийдан замонавий усулга ўзгартирмоқчимиз. Бу ишни эса ёшлар нигоҳисиз қилиб бўлмайди. Шу сабаб доим уларнинг қизиқишлари, ўй-хаёллари, орзулари, қарашлари ҳақида билиш муҳим. Иккинчидан, улар эртанги миллатимиз қиёфаси. Бизнинг бугунги ҳаракатимиз эртага улар тимсолида акс этади».
Тадбир давомида ўрганиш натижалари бўйича соҳага масъул раҳбарлар иштирокида таҳлилий-танқидий мазмундаги йиғилиш ўтказилди. Таҳлил давомидан ўртага ташланган муаммоларга тахминий ечимлар таклиф қилиниб, камчиликларни бартараф қилиш бўйича томонлар ўртасида қўшма баённома асосида йўл харитаси имзоланишига эришилди.
«Бундан кейинги фаолиятимизни тизимлаштириш, анъанавийдан замонавий тарғибот усулларига ўтиш борасидаги лойиҳаларимизни кўриб чиқдик. Бу каби учрашувлар барча ҳудудлар бўйлаб давом этади», – деб ёзади Отабек Ҳасанов.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ