Ғишт қуяётган шахслар қарийб 182 млн сўм жаримага тортилди

Сақлаш
21:14 / 07.06.2024 255 0

Улар ернинг унумдор қатламидаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб, ғишт учун ишлатган.

 

Поп туманида ернинг унумдор қатламидаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, ғишт қўяётган шахслар аниқланди.

 

Маълум бўлишича, ўтказилган терговга қадар текширувда «Т.Р.» МЧЖ раҳбари Х.Я. ва бошқалар ғишт ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ҳудуддан ташқарига чиқиб, ернинг унумдор қатламидан махсус техникалар ёрдамида 12 минг куб ҳажмдаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб олган.

 

Оқибатда, улар давлат ва жамият манфаатларига 181,8 млн сўм зарар етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//