Жамият
Болани бешикка белашнинг, албатта, ўз меъёр ва қоидалари бор. Бунга амал қилиш шарт ва зарурдир. Акс ҳолда, ортиб кетган меъёр ва қоидаларга амал қилмаслик боланинг соғлигига зарар етказиши мумкин.
Қуйида мазкур меъёр ва қоидаларнинг айримлари келтирилган:
◻️ Боланинг кун бўйи, узлуксиз бешикда ётиши зарарли. Куз ва қиш ойларида бола терисига ёруғлик тушиши камаяди. Оқибатда, Д витамини етишмовчилиги ривожланиши мумкин;
◻️ Боланинг қўл-оёқларини сиқиб боғлаш ўз навбатида қон айланишни бузилишига олиб келади;
◻️ Боланинг узоқ ётиши ҳисобига бошининг энса қисмида деформациялар юзага келиши мумкин;
◻️ Бешикда болани доимий бир томонлама эмизиш қийшиқ бўйинликка сабаб бўлиши мумкин;
◻️ Сумакдан фойдаланишда гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, жинсий аъзолардаги инфекцион касалликларга сабаб бўлиши мумкин;
◻️ Бешикни қаттиқ ва тез тебратиш марказий асаб тизимидаги жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларни бешикка белаш мутлақо тавсия этилмайди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ