Пойтахтда велосипед ўғриси ушланди

Сақлаш
20:09 / 07.06.2024 201 0

Тошкент шаҳрининг турли туманларида велосипедларни ўғирлаб, сотиш билан шуғулланиб юрган шахс ушланди.

 

Ўтказилаётган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган шахс қўлга олиниб, Яккасарой тумани, бундан ташқари Тошкент шаҳрининг турли туманларида ушбу турдаги жиноятларни содир этгани аниқланган ва далилий ашёлар олинган.

 

Маълум бўлишича, гумонланаётган шахс доимий тарзда кучли таъсир этувчи дориларни истеъмол қилиб юрган. Айнан ўғрилик қилишнинг асосий сабаби ҳам ана шу дориларга пул топиш бўлган.

 

«Ўғрилик қилаётган пайтимда кучли таъсир қилувчи дорилардан фойдаланганман. Ўзим нима қилганим ҳали ҳам эсимда йўқ. Таъсири кучли. Менга хумор қилгани сабабли ўғирлик қилиб, ўша доридан олишим керак эди. Велосипедларни сотиб, пулига дори олгандим. Дорини деб ҳамма нарсага тайёрлигим учун пушаймонман», дейди гумонланувчи шахс.

 

«Мана шуни сотишим керак. Қозоғистонга чиқиб кетишим керак деди бизга. Пул зарур деди. Биз ҳам унга ишондик. Лекин расмга ҳам олдик», дея воқеага изоҳ беради велосипед сотиб олганлардан бири.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//