Германиялик иш берувчилар Тошкентда «Меҳнат ярмаркаси» ўтказади

Сақлаш
17:28 / 07.06.2024 203 0

Германия иш берувчилари «Меҳнат ярмаркаси» ўтказмоқчи.

 

Мамлакатимизда илк бора ўтказилиши бундай иш бозори Бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Германиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда ушбу давлатнинг салоҳиятли иш берувчи ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилади.

 

«Меҳнат ярмаркаси» икки кун давомида бўлиб ўтади:

◻️ 2024 йил 19 июнь, соат 9:00 дан 17:00 гача;

◻️ 2024 йил 20 июнь, соат 9:00 дан 12:00 гача.

 

Манзил Тошкент шаҳридаги „Ишга марҳамат« мономаркази бўлиб, уни мазкур ҳавола орқали топиб бориш мумкин.

 

Ишлаш истагида бўлганларга қўйиладиган талаблар:

▪️ 18 ёшдан 40 ёшгача;

▪️ немис тилидан камида Б1 сертификат;

▪️ касбий малака дипломи (техникум, коллеж ёки бакалавр дипломи);

▪️ 1 йиллик касбий тажриба.

 

Маълумот ўрнида, ушбу «Меҳнат ярмаркаси» қуйидаги касб ва йўналишларда бўш иш ўринларини таклиф этади:

➖ электрик;

➖ пайвандчи;

➖ дурадгор;

➖ авточилангар;

➖ меҳмонхона;

➖ ресторан;

➖ ИТ;

➖ қишлоқ хўжалиги;

➖ ҳамширалик;

➖ парваришлаш.

 

Таъкидланишича, «Меҳнат ярмаркаси» доирасида тўғридан-тўғри танловлар ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//