Кинематография агентлигига янги раҳбар тайинланди

Сақлаш
17:11 / 07.06.2024 294 0

Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлигига раҳбар этиб тайинланди.

 

Маълумот ўрнида, у 2017 йилдан буён Агентлик директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

 

Ризаев 1958 йил 10 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Ойбек музейида, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасида, Давлат ва жамият қурилиши академияси фаолият юритган.

 

2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев фармони асосида «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

 

2021 йилда эса «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонига сазовор бўлган.

 

Олдинроқ Кинематография агентлигининг олдинги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов янги лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//