Сиёсат
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан:
◻️ Илмий алмашинув ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
◻️ Ҳудудий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида битим;
◻️ Стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
◻️ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Космик фанлар, технологиялар ва тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Қишлоқ хўжалиги таълими соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Энергетик ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Ахборот соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Кадастр масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Оила институти ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
◻️ Ҳуқуқий соҳада малака ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома.
Бундан ташқари, имтиёзли савдо, энергетика бозорини тартибга солишга оид икки томонлама ҳужжатлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ