Ўзбекистонда қария қиёфасига кирган фирибгар банкни ўмармоқчи бўлди

Сақлаш
14:38 / 07.06.2024 209 0

У сочларини бўяган, моҳирлик билан грим қилган, қўлидаги ҳасса ёрдамида оқсоқланиб, катта миқдордаги пулни ўмариш учун банкка кирган.

 

Биринчи банк кассасида у сўраган пул чиқмагани учун банкирлар унинг найрангидан қутулиб қолган.

 

Кўзойнак таққан, кекса чол қиёфасига кирган фирибгарнинг қўлидаги паспорт у кирган иккинчи банкнинг ғазначисида шубҳа уйғотади.

 

Ходима ҳужжатни орган ходимларига кўрсатмоқчи бўлганида, «кекса мижоз» ҳассасини кўтариб, банкдан чиқиб кетади.

 

Сабаби, унинг қўлидаги ҳужжат омонат пулнинг эгаси номига очилган сохта паспорт бўлган.

 

«Паспортим «падделка» бўлган. Олаётган жойимда қўлимда ҳамма қоғоз «документ»лар бўлган. Банкнинг ҳисобидан олиб чиқиб кетишим керак бўлган пулни. Шу олаётган жойимда кассадан қайтиб чиқиб кетганман. (Пул) 200 минг доллардан ошиқ эди. 280 неччи ҳам, 286 мингмиди, шундай. Буни манга Африкадан, чет элдан айтишди, маслаҳат беришди. Ишлаган ҳақингни оласан, қани бўл дейишди», дейди у.

 

Маълум бўлишича, фирибгарлик билан қамалган бу эркак олдин ҳам 2 марта судланган.

 

Жумладан, банкдаги бу «ўйин»и учун орган ходимлари уни қидириб топгунича у ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бузгани учун қайта қамалган эди.

 

Тергов органи далилларни ўрганиб, жиноятчини қамоқдан топган.

 

«Бир хато қилиб қўйдим, ўша хато туфайли. Билинаркан инсонга. Пушаймон еркан одам қилмишидан, энди орқага қайтариб бўлмас экан қилиб бўлган ишини», дея афсус қилади фирибгар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//