Сиёсат
Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайити билан бир-бирларини самимий қутлаган.
Шунда сўнг, музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилган.
Хабарга кўра, томонлар фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга келишиб олган.
Жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорлик масалаларига алоҳида урғу берилган.
Шунингдек, икки давлат фуқароларининг борди-келдиси учун энг қулай шароитларни яратиш зарурлигига таъкидланган.
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари, шу билан бирга, минтақавий ҳамда халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, хусусан, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини ҳам кўриб чиққан.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55742
Жамият
50812
Жамият
//
Изоҳ йўқ