Сиёсат
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашди, деб ёзади Анадолу агентлиги.
Учрашувда Путин Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ғазо сектори атрофида рўй бераётган воқеаларни тартибга солиш учун катта сармоя киритаётганини тилга олди. Исроилнинг ҳужумини эса уруш эмас, тинч аҳолининг бутунлай «қириб юборилиши»га қиёслади.
«Ҳозир Ғазода юз бераётган ишлар урушга ўхшамайди, тинч аҳолини бутунлай йўқ қилишга ўхшайди», – дейди у. Президент сўзларига кўра, Россия Совет Иттифоқи давридан буён Фаластин давлатини тан олган ва бу борадаги фикри ўзгармаган.
Тадбир доирасида шунингдек, Россиянинг Украинага қилган уруши ҳақида ҳам сўз боради. Бунда президент ядровий доктринага мувофиқ чора кўриши ҳам мумкинлигини айтади:
«Агар Россия суверенитети ва яхлитлигига нисбатан хавф солинса, биз ядровий доктринага мувофиқ барча воситаларни қўллашимиз мумкин», – дейди. Путин шунингдек, 2022 йилда Ғарб Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик шартномаси тузилишига тўсқинлик қилганини таъкидлаб, барчани «бўлиши мумкин бўлган тинчлик жараёнига халал бермаслик»ка чақирди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ