Тошкент шаҳрида блогер 7,5 йилга қамалди

Сақлаш
14:53 / 06.06.2024 211 0

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 4 июндаги ҳукмига мувофиқ Мурод Махсудов (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган) 7,5 йилга қамалди.

 

Маълум бўлишича, Махсудов биринчи Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 2-қисми бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилган ва ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «б» банди ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Тайинланган жазони судланувчи умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

 

«Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят қилишга ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади», дейилади расмий ахборотда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//