Биз АҚШнинг тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз – ТИВ

Сақлаш
23:01 / 05.06.2024 237 0

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон Республикаси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасини олқишлашини маълум қилди.

 

Вазирлик расмийси мазкур муносабатни саволга жавоб тарзда билдирган.

 

Савол мазмуни қуйидагича:

«АҚШ Президенти Жо Байден эълон қилган ўт очишни тўхтатиш режасига Ўзбекистон ТИВ қандай муносабат билдиради?»

 

«Биз Ғазо секторида тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болалар қурбонлари бўлган тўқнашувларни диққат билан кузатмоқдамиз. Бу ҳолат бизни чуқур хавотирга солмоқда.

 

Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори.

 

Шу муносабат билан инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этади. Биз барча мамлакатларнинг ҳаракатларини, жумладан, АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз.

 

Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз», дейилади матбуот котибининг жавобида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//