Автомобиль салонидан тана қисмини чиқариб, ноўрин хатти-ҳаракатлар қилган қизга чора кўрилди

Сақлаш
19:27 / 05.06.2024 222 0

«Gentra» русумли транспорт воситасининг ойинасидан тана қисмини чиқариб, ноўрин хатти-ҳаракатлар қилган қизнинг видеотасвирлари тарқалди.

 

Маълум бўлишича, воқеа кеча, соат тахминан видеотасвирга олиниб 23:50ларда Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида бўлиб ўтган.

 

Ўша куни 2004 йилда туғилган ҳайдовчи K.A. ўзининг «Gentra» русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётганида йўловчи сифатида олд ўриндиқда кетаётган 2007 йилда туғилган T.M. транспорт воситасининг салон қисмидан тана қисмини чиқариб, аёл кишига хос бўлмаган ноўрин хатти-ҳаракатлар қилган. Бундан ташқари, 20 ёшли ҳайдовчи транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган ва ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳамда ҳуқуқбузар шахслар аниқланиб, уларга қонун доирасида тегишли тартибда чора кўрилган ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Бу ҳақида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//